Тилайман эй дўстим,хар
қандай дамда,
Номарду-нокасга ишинг
тушмасин.
Ғанимлар олдида қолсанг
аламда,.
Кўзингдан бир томчи
ёшинг тушмасин.
🌷🌷🌷🌷🌷
Мехридан сийласин
меҳрибон Худо,
Отаю-онангдан этмасин
жудо,
Чин дилдан ризқ сўраб
айласанг нидо,
Оғзингдан еб турган ошинг
тушмасин.
🌷🌷🌷🌷🌷
Бошингни эгмасин
алам,ташвиш,ғам,
Пок қалбинг кўрмасин
заррача ситам,
Хар қандай холатда
қўлласин Эгам,
Ёзинг келмай туриб
қишинг тушмасин.
🌷🌷🌷🌷🌷
Яшамоқ бахтига бўлдик
муяссар,
Гохида йўқотдик,гохо
тутдик зар,
Ажал қачон келар,бизлар
бехабар,
Юзга кир, юзда хам
тишинг тушмасин.
🌷🌷🌷🌷🌷
Мол давлат ўткинчи,келиб
кетади,
Омадинг келса дўст тўлиб
кетади,
Қоқилсанг устингдан
кулиб кетади,
Яшашга нисбатан шаштинг
тушмасинi...
🌷🌷🌷🌷🌷🌷